10 Сентябр 2020 йил 570

Бешариқ туманида ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Бешариқ  тумани.09 сентябрь куни соат 06-00 ларда, 4К-923 “Яйпан-Рапкон-Бешарик-Чилмахрам” автомобиль йўлининг 19-километри Жар кишлоғи ҳудудида  “Nexia-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси М.М. тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида автомобиль ағдарилиб кетган.

Натижада  ҳайдовчи тан жароҳати олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ўзингизда чарчоқ аломатларини сезсангиз, дарҳол автомобилни тўхтатинг ва дам олинг. Акс ҳолда ҳаётингиз хавф остида қолиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech