9 Октябр 2020 йил 331

Бешариқ туманида аёлнинг 900 АҚШ доллар пуллари, уяли телефон аппарати ва фуқаролик паспорти солинган катмонини тортиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани.08 октябрь куни яшовчи М.Х. Сирдарё кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида, ушбу дўкондан савдо қилаётган Х.М. исмли аёл қўлидаги сумкасидан 900 АҚШ доллар пуллари, уяли телефон аппарати ва фуқаролик паспорти солинган катмонини очиқдан-очиқ тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech