7 Сентябр 2022 йил 388

Бағдод туманида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди

Бағдод тумани. Қахат қишлоғида яшовчи Б.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Т.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech