11 Март 2022 йил
513
Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда МваФРБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
10 март куни Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган С.Э.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати