27 Май 2020 йил 608

Бағдодда автомашинадан гиёҳвандлик воситаси топилди

Бағдод тумани. 17 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро В.Б.нинг “CHANA” русумли автомашинаси Истиқлол маҳалласи ҳудудида тўҳтатилиб холислар иштирокида текширилганда, автомашина олд ўриндиғига тўшалган тўшак тагида “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан В.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи ёки уни сақловчи шахслар борлиги ҳақида хабардор бўлсангиз дарҳол ўз ҳудудингиздаги ИИБга хабар беринг.Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

 

                                    Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech