Бағдод туманида уй эгалари йўқлигидан фойдаланган шахс хонадонга ўғирликка тушди
Бағдод тумани. 03 июль куни Самарқанд қишлоғида яшовчи фуқаро М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонида ҳеч қим йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасида бўлган 1.800.000 сўмлик “Artel” русумли телевизорни ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Р.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати