16 Апрел 2021 йил 270

Бағдод туманида танишига кредитга автомашина олиб бермоқчи бўлган шахс фирибгар бўлиб чиқди

 

Бағдод тумани. 2018 йилнинг сентябрь ойида И.Х. таниши С.А.нинг ишончига кириб, иш жойидаги тегишли банк томонидан 30.000.000 сўм эвазига автокредит чиқартириб беришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech