5 Феврал 2021 йил 558

Бағдод туманида талончи қўлга олинди

Бағдод тумани. 03 февраль куни туман марказидаги истироҳат боғида, фуқаро Э.И. М.Э.нинг қўлида бўлган нархи 400.000 сўмлик “Samsung S-2” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

                                    

Text to speech