2 Сентябр 2020 йил
501
Бағдод туманида шиша идишда "оғу" сақлаб келаётган шахс аниқланди
Бағдод тумани. 26 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Бағдод-2 қишлоғида яшовчи фуқаро Ю.Т ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида 0,5 литр хажмдаги шиша идишда “Каннабис” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати