4 Июл 2020 йил
337
Бағдод туманида ““Nexia-2” автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Бағдод тумани. 24 июнь куни А.А. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Чўлюнус қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати