2 Октябр 2020 йил
358
Бағдод туманида “ Lacetti” автомашина ҳайдовчиси пиёдани вафот этишига сабабчи бўлди
Бағдод тумани. 27 сентябрь куни фуқаро И.А. бошқарувидаги “ Lacetti” русумли автомашинасини Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.Б.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда Б.М.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 30 сентябрь куни шифохонада вафот этган
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати