7 Январ 2021 йил 360

Бағдод туманида компьютер устахонаси олдида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бағдод тумани. 04 январь куни М.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган компьютер устахонаси олдида қаровсиз қолдирилган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро С.Х. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўз мулкимизга эътиборли муносабатда бўлайлик, велосипедингизни қаровсиз қолдирманг.

Огоҳлик ҳеч қачон зиён қилмайди.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech