7 Май 2021 йил
619
Бағдод туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган қизалоқ ҳодиса жойида вафот этди
Бағдод тумани. 04 май куни фуқаро А.А. “Damas” русумли автомашинасини Қўштегирмон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.М. исмли қизни уриб юбориши оқибатида, Т.М. исмли қиз ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати