Бағдод туманида ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 26 март куни фуқаро Б.И Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Марғилон бўлинмаси ЖҚГ катта тезкор вакили Ш.Ҳ.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 150 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Фуқаро И.Б.га Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Марғилон бўлинмаси ЖҚГ катта тезкор вакили Ш.Ҳ томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.
Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚК Департемантининг Бағдод туман бўлими ходимлари ҳамда Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.И. Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Марғилон шаҳар бўлинмаси ЖҚГ катта тезкор вакили Ш.Ҳ.га 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни Бағдод туманида марказида жойлашган Фурқат темир йўл бекатида пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бағдод тумани прокуратурасига юборилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати