17 Июн 2020 йил 322

Бағдод туманида хонадонларнинг биридан велосипед ўғирлаган шахс ушланди

Бағдод тумани. 14 июнь куни Бекобод қишлоғида яшовчи Р.Х ИИБга мурожаат қилиб,  унда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси  томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech