Бағдод туманида хонадондан велосипед ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бағдод тумани. 01 сентябрь куни Мирзаобод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 31 август кунидан 01 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида бўлган нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Н.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати