26 Октябр 2020 йил 354

Бағдод туманида хонадондан газ балон ўғирлаган шахс аниқланди

Бағдод тумани. 22 октябрь куни Шўроқер қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 октябрь куни соат 20:30 дан 21:30 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисида бўлган нархи 400.000 сўмлик газ балонни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech