Бағдод туманида фуқаронинг яшаш хонадонидан гиёҳвандлик моддаси топилди
Бағдод тумани. 8 январь куни Бағдод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Иттифоқ МФЙда яшовчи фуқаро Т.Ғ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг тандири ичидан наша ўсимлигига ўхшаш ўсимлик пояси ҳамда ҳожатхона том қисми тунука тагидан бир дона газетага ўралган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги наша ўсимлигига ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланди. Ушбу моддалар холислар иштирокида баённома тузилиб, далилий ашёлар сифатида олинди.
Фарғона вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида Т.Ғдан олинган модда “марихуана” деб номланиши ва соф оғирлиги 7.97 гр эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати