20 Август 2020 йил 361

Бағдод туманида “Damas” ва “Labo” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди

Бағдод тумани. 18 август куни фуқаро А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини  Қўрғонча қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган О.К. бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида “Labo” автомашина ҳайдовчиси К.Одилов оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Шунингдек, “Labo” автомашина йўловчиси О.Л. ва “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси А.А.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech