Бағдод туманида “Damas” русумли автомашинасини сотиб олиб, пулларини бермай келаётган шахсга жиноят иши очилди
Бағдод тумани. 2019 йилнинг 20 октябрь куни М.Н. Т.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Damas” русумли автомашинасини 3.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 2.150 АҚШ долларини бериб, қолган 1.050 АҚШ долларини икки ой муддатда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шаҳсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати