Бағдод туманида автомашинасини сотиб, расмийлаштириб бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Бағдод тумани. 2021 йилнинг январь ойида Б.А. таниши Э.М. исмли аёлнинг ишончига кириб ундан “Nexia-3” русумли автомашинасини 7.700 АҚШ долларига келишиб сотиб пулларини олиб, автомашинани номига расмийлаштириб беришлигини айтиб автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, 7.700 АҚШ доллар пулларини ҳам эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати