2 Июн 2021 йил
391
Бағдод туманида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Бағдод тумани. 30 май куни Матқулобод МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконидан Д.У. раста устида қаровсиз қолдирилган А.О.га тегишли бўлган нарҳи 1.000.000 сўмлик “Red Mi” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати