23 Июн 2021 йил 393

Бағдод туманида аёл танишидан 500 АҚШ доллар пулларни қарзга олиб қайтиб бермади

Бағдод тумани. 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Қ.М. исмли аёл таниши Х.Т. исмли аёлнинг ишончига кириб, Россия Федерациясига кетаётган қўшнисига пул кераклигини айтиб,
500 АҚШ доллар бериб турса қўшниси Россия Федерациясига етиб борганидан сўнг пулларни бериб юборишини айтиб, 500 АҚШ долларини пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech