27 Июл 2020 йил
644
Бағдод тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган аёл қўлга олинди
25 июль куни Бағдод тумани ИИБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси 1 қисми билан (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Я.Ж.ни Бағдод тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати