7 Апрел 2020 йил 469

Фарғонада автомашинани олиб қочган шахс ушланди

Фурқат тумани. 3 апрель куни К.Э. Фурқат тумани ИИБга мурожаат қилиб, шу куни ҳовлисидаги гаражида турган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни Р.С. содир этганлиги аниқланиб, Қўқон шаҳри ҳудудида тўсиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят ИИБ фуқароларни хушёрликка чақириб қолади.  

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech