17 Май 2022 йил 392

Авиакассадан пул ва телефон ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри.30 апрель куни Н.У ИИБга муржаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Бозор боши кўчасида жойлашган “Авиякасса”сига ғайриқонуний равишда кириб, стол устида бўлган 800 АҚШ доллари ва нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung S6” русумли учли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Н содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech