6 Апрел 2020 йил 749

Ариқдаги сувни талашиб...

Бешариқ тумани. 2020 йилнинг 02 апрель куни соат 18:00 да фуқаро 35 ёшли С.М., Бешариқ тумани, “Қоражийда” қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдонида таниши 25 ёшли Э.А., билан фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтган ариқ сувини талашиб жанжаллашгани оқибатида, жанжал давомида С.М., қўлида бўлган ўғитлар қопини очиши учун олиб келган хўжалик пичоғи билан Э.А., нинг қорин соҳасига бир маротаба тиқиб олган.

Натижада Э.А., тан жароҳати олиб туман марказий шифохонасига мурожаат қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан С.М., га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси   1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми(қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech