Ҳамкорликда тадбиркорлик қилиш баҳонасида фирибгарлик йўли билан 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўзлаштирган шаҳсга жиноят иши қўзғатилди
Қува тумани. 2020 йилнинг 05 май куни К.Л. исмли аёл туман марказида жойлашган буюм бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган таниши Р.А.га биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланиб, кўрилган фойдани тенг тақсимлашини айтиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали Тошкент шаҳридан металл махсулотларини олиб келиб, Қўқон шаҳрида сотишини айтиб, металл маҳсулотлари олиб келиши учун 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати