Йўлларда тез-тез содир бўлиб, инсонлар ҳаётига хавф солувчи йўл-транспорт ҳодисалари якуни аянчли бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бор имкониятлар ва техникалар ишга солинади.
Узоқ масофага ҳаракатланаётган ёки ўзида чарчоқ бўла туриб автомобил бошқараётган ҳайдовчининг бошқарув вақтида ухлаб қолиши ва кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариш эҳтимоли юқори. Айни шу жиҳатлар инобатга олиниб, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисалари юқоридаги каби сабаб билан содир бўлиши мумкин бўлган йўлларга ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи, шовқин чиқарувчи, замонавий термопласт йўл чизиқлари чизилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон туманидаги 4К-895 “Ўқчи-Яйпан-Шимбек” автомобил йўлининг Худоёрхон қишлоғи ҳудудига ана шундай йўл чизиқлари чизилди. Бунда сабаб жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида ушбу туманда 25 та йўл-транспорт ҳодисаси бўлиб, шундан 18 та ҳолат инсон ўлими билан якунланган бўлса 9 та ҳолат фуқаролар турли даражадаги тан жароҳати олишига олиб келган.
Шунингдек, ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туманнинг Даштхасан қишлоғи ҳудудига йўл-транспорт онлайн тартибда ишловчи фоторадар қурилмалари ўрнатилди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати