Ҳайдовчилар диққатига! Қўқон шаҳридаги “тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсири доираси ҳудудига стационар махсус камералар ўрнатилди.
Қўқон шаҳридаги “Янги бозор” савдо мажмуаси жойлашган Фаробий кўчасида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида “тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасида қолдирилган автомобилларни қайд қилиб борувчи 4 та айланма стационар махсус камералар ўрнатилди.
Ушбу ақлли қурилмалар автомобиль тўхтаган вақтни белгилаб олади ва 1 дақиқадан сўнг ўша жойга қайтиб, вақт ва фотосуратларни таққослайди.
Камера инсон омилисиз, автоматик тарзда ишлаб, автомобилнинг рақамини аниқлаб, қоидабузарлик бўйича қарор қабул қилади.
Ўзбекистон почтасига жўнатилган ҳабар асосида ҳайдовчининг уйига маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги қарор юборилади.
Маълумот учун: ушбу камералар ҳозирда синов тариқасида ишга туширилган. Тез кунда қоидабузарликларни қайд эта бошлайди.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Автомобилингизни тўхташ тақиқланган йўл белгиси таъсир доирасида қолдирманг!
Бу билан сиз бошқа ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаракатига салбий таъсир кўрсатасиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.