18 Июн 2021 йил 2195

Ҳайдовчилар диққатига! Муқаддам Фарғона вилояти бўйлаб ўрнатилган замонавий фотовидеофиксация қурилмалари йўлларда содир этилган қоидабузарликларни онлайн тартибда қайд қилиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

2021 йил 19 июнь соат 00:00 дан бошлаб, автомобил бошқариш пайтида хавфсизлик камарини тақмаган ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари ҳам онлайн қайд этилиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Барча йўллар назоратга олинганлигини, ҳаётингиз ва соғлиғингиз, шунингдек, оилавий бюджетингизга зарар келтиришни ҳохламасангиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech