12 Апрел 2021 йил 311

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизлар муаммолари ўрганиш ва ҳал этишда ИИБ ташаббуси

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 26 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғи ижроси юзасидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сони кўп бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида манзилли чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ҲПБ раҳбарияти ва туман-шаҳар ички ишлар органларининг аёл ходималари билан биргаликда Қўштепа туманидаги «Шаҳартепа», Қува туманидаги «Янгиобод», Олтиариқ туманидаги «Гулобод», Риштон туманидаги «Дашт пандигон», Қўқон шаҳридаги «Истиқбол» МФЙларида «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар, муаммоларни бартараф этиш борасида хамкорликдаги ишлар, юритувдаги якка тартибдаги дафтарлар, йиғилган ҳужжатлар кўрилиб, йўл қўйилган камчиликлар жойида бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech