4 Март 2023 йил 356

Адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисмида (ҳақорат қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Фарғона вилояти ИИБ 2-Минтақавий ҳудуд ЖҚБ ходимлари томонидан қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.У.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech