8 Феврал 2023 йил
363
Адолатдан яширинган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ “Одам савдосига қарши курашиш” бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ғ.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати