26 Июн 2023 йил 375

Адолатдан яширинган шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 171-моддаси 1-қисмида (Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Б.Д.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисмида (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Т.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech