20 Ноябр 2024 йил 1741

Ходимлар  иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди

Президентимизнинг 2021 йил 02 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва оила-аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини, туристик саёҳатлар, театр ва музейларга боришларини ташкиллаш мақсадида, «Маънавият маршрути» лойиҳаси доирасида, Қўқон шаҳар ИИБда хизмат қилаётган ходимлар Қўқон шаҳрида жойлашган «Ҳудоёрхон ўрдаси» Музей-қўриқхонасига ташриф буюрдилар.

Тадбир давомида «Ҳудоёрхон ўрдаси» номи ва тарихи билан яқиндан танишилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech