Марғилон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2023 йилдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сонли Қарорига асосан шаҳардаги 1-сонли мактабда “Ораста қизларимиз - Тўмарис издошлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларга
кўрсатилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб,
қарорда кўзда тутилган аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини
ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш ҳамда таълим муассасаларида тахсил олаётган қизларнинг
ҳуқуқ ва манфаатлари бўйича тушунтиришлар олиб бордилар.
Тадбир давомида ҳуқуқшунослик фан олимпиадасининг шаҳар
босқичи ғолиблари тақдирландилар.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: