31 Март 2020 йил 431

Тилло тақинчоқлар ўғриси ушланди

Фарғона тумани. Саноат маҳалласида яшовчи Х.Х. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил февраль ойи охирларида номаълум шахс яшаш хонадонидан жами нархи 3 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона тумани ИИБ ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни Т.Т., А.А. ва Х.Ў.лар содир этишганлиги аниқланиб, улардан далилий ашёлар олинган. Юқоридаги шахслар процессуал тартибда ушланган.

Ўзганинг мулкига кўз олайтирган шахсларнинг қилмишлари албатта фош бўлади ва улар қонун олдида жавоб беришлари таъминланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech