14 Декабр 2023 йил 1259

Риштон тумани савдо дўконда 2.130.000 сўм пиротехника воситаларини сақлаган фуқаро аниқланди

2023 йил 09 декабрь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Воҳим МФЙда яшовчи С.С савдо дўконида 1 дона “7 SHOTS” ҳамда 12 блок, ичида 132 қути жами 7.920 та бўлган 2.130.000 сўм миқдоридаги “Британик” номли қўлбола усулида тайёрланган пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Фарзандларингиз бундай воситалардан жабрланишига  асло йўл қўйманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech