21 Апрел 2020 йил 390

Қўқонда киссавур қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 09 февраль куни А.Ш. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар Лойиҳавий кўчасида жойлашган савдо комплексида чўнтагида бўлган  нархи 1 300 000 сўмлик “Honer-7A” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.Д. содир этганлиги аниқланиб, ўғирланган уяли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech