8 Ноябр 2024 йил
1678
"Пробация ойлиги" доирасида Қўштепа туманида профилактик тадбирлар давом этмоқда
Қўштепа тумани ИИБда тумани ЖИБ суди раиси, туман прокурори катта ёрдамчиси ва пробация ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида “Сайёр суд” ўтказилди. Унда туман ИИБ пробация гуруҳида тайинланган жазони намунали ўтаган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди. Аксинча, жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли 1 нафар назоратдаги шахснинг жазоси қамоқ жазосига алмаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати