12 Август 2024 йил 1710

Қўштепа тумани ИИБ ходимларининг тунги хизмат фаолияти

Тунги хизмат 8 та маъмурий ҳудудга бўлинган бўлиб, туман ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳудудларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги таъминлаш  борасида кўрсатмалар берилди.

Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан маъмурий назорат остида турган 16 нафар шахслар ва туман ИИБ пробация ҳисобида озодликдан чеклаш жазоси тайинланган 14 нафар фуқаролар яшаш хонадонига бориб текширилди. Қўштепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан тунги хизматда МЖтКнинг 187, 183, 194, 185, 47, 161- моддалари билан 12-нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тунги пайтда бемақсад юрган 32 нафар шахсларнинг шахси аниқланди.Ҳудудлардаги мавжуд савдо дўконлари, чойхона, ошхоналарни ўз вақтида ёпилиши таъминланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech