2 Октябр 2021 йил
419
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
30.09.2021 йил куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисмида (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ф.Ж.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати