9 Июн 2025 йил
864
Пробация назоратидаги шахсларни касбга йўналтириш ҳамда уларни иш билан таъминлаш юзасидан
Фарғона шаҳар ИИБ Пробация бўлими ташаббуси билан "Мономарказ"да Пробация назоратидаги шахсларни касбга йўналтириш ҳамда иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда, назоратдаги 2 нафар шахснинг ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.
Бундан ташқари, 3 нафар шахс билан қайта касбга ўқитиш бўйича шартномалар тузилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати