Олтиариқ тумани туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. 22 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Узумчи МФЙ яшовчи А.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонаси том қисмида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати