26 Март 2020 йил 609

“Кузатув марказлари” ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади

Вилоят ИИБ ташаббуси билан Фарғона ва Қўқон шаҳарларида “Кузатув марказлари” ташкил этилганлиги тўғрисида аввал хабар берган  эдик.

Марказларнинг ташкил этилиши билан марказий кўчалардаги чорраҳалар, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа одамлар кўп тўпланадиган ҳудудлар видеокузатувга олинди. Айни жараёнларга малакали мутахассислар жалб қилиниб, ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракат эътибордан четда қолдирилмаяпти.

Фарғона вилоят ИИБда ташкил этилган “кузатув маркази” томонидан қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган:

“Тўхтамасдан харакатланиш таъқиқланади” белгисига амал қилмаслик

215

Сидирға чизиқни кесиб ўтиш

30

Ҳайдовчиларни хавфсизлик камарини тақмаслиги

15

Светафорни таъқиқловчи чироғида харакатланиш

8

Автомашина бошқараётган вақтда уяли телефондан   фойдаланиш

5

“Тўхтаб туриш таъқиқланади” белгисига амал қилмаслик

2

Бошка ҳуқуқбузарликлар

14

Жами ҳуқуқбузарликлар

289

 Қоидабузарликка йўл қўйган юқоридаги барча шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.           

 Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Кузатув марказлари” томонидан эса жами 1 315 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган ва қоидабузарларга тегишли чоралар кўрилган. 

Марказлар барча замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, туну кун фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида аниқланган ҳар қандай вазият ва ҳолатларга тезкорлик билан куч ва воситаларни жалб этиш имкониятини  беради.

Кўзланган мақсад эса энг аввало халқимиз осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, автомобил йўлларида йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш, пиёда ва ҳайдовчилар иштирокидаги содир этиладиган кўнгилсизликларнинг олдини олишдир. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech