Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади
Фарғона тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари,
туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла еттилиги фаоллари
иштирок этди.
Семинарда
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижроси доирасида сектор раҳбарлари ва
маҳалла еттилиги зиммасига юклатиладиган устувор вазифала, маҳаллаларда хавфсиз
муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг
самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури хусусида маърузалар
тингланди.
Қайд
этилганидек, қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат
хавфсизлиги консепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун
2025-йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор
вазифа этиб белгиланди. Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий
ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўганишлар ўтказилади.
Шунингдек, қарорда барча туман сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025-йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилиши белгиланган.
Семинар
якунида маҳалладаги вакилларнинг мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифалари ва
уларнинг ижроси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб берилди.