17 Январ 2025 йил
1850
Фарғона шаҳар ҳудудида “Кибержиноятчиликни олдини олиш бўйича” профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан аҳоли орасида “рақамли иммунитет”ни шакллантириш борасида Фарғона шаҳар ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар, савдо дўконлари, аҳоли гавжум жойлар ва кўп қаватли уйлар олдида фуқароларга кибержиноятчилик бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигена”ни шакиллантириш.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати