7 Апрел 2025 йил
1511
Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фуқаролар учун бошқарма биносида навбатдаги қабул ўтказилди
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларга қулай шароит яратиш, ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш мақсадида бугун яна бир қабул ташкил қилинди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган масалаларни бирма-бир ўрганди.
Қабул давомида 51 та фуқаролардан турли масалаларда жами 53та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 17 таси жойида ижобий ҳал этилди. 9 та мурожаат юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 27 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати