1 Ноябр 2025 йил 1964

Бугун Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги қабул ўтказилди

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитиш ва  ҳал қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан бугун қабуллар ўтказилди.

Қабул давомида 43 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Улардан 14 таси жойида ижобий ҳал этилди.

11 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 18 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди ва назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech